Андижонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади

11:17 28 Июнь 2024 Жамият
359 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида хитойлик ҳамкорлар иштирокида чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасига асос солинди.

— Бунинг учун Хўжаобод туманидан 30 гектар ер майдони ажратилди, — дейди вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъул ходими Лочинбек Исомуддинов. — Ҳозирда ҳамкорлар билан лойиҳани амалга ошириш учун зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

250 миллион АҚШ доллари қийматидаги ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали вилоятда электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни қисман бартараф этиш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер