Андижонда 40 минг аҳоли тадбиркорга айланиши учун 200 млрд сўм ресурс ажратилади
Андижонда 225 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Молиявий кўмак берилгани натижасида 45 минги тадбиркорга айланди.
Шу муносабат билан 200 миллиард сўм ресурс ажратиб, ўзини ўзи банд қилган яна 40 минг аҳоли тадбиркорга айланишига кўмаклашиш топширилди.
Вилоятнинг 16 та тумани ва шаҳрида камида биттадан микрокредит ташкилотини очиб, 30 минг аҳоли ва тадбиркорга молиявий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг