Андижонда 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Андижон вилояти ЙҲХБ
Андижон вилоятида 21 февраль куни тўртта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 21 февраль куни соат 22:10 ларда Андижон тумани «Минг ўрик» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Асака—Андижон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келаётган «Nexia-3» оралиқ масофани сақламасдан ўзидан олдинда, чорраҳадан ортга қайрилиб олмоқчи бўлган бошқа бир «Nexia-3»нинг орқасидан бориб урилган.
Зарба оқибатида руль бошқарувини йўқотган «Nexia-3» қарама-қарши томондан чиқиб кетиб, «Labo» ҳамда SWМ G01 русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙҲХБга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилган шахслар бор.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг