Андижон вилоятида 3 та истеъмолчи 16 минг 840 та хонадоннинг бир ойлик «ризқи»ни ўмарган
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан:
Олтинкўл туманидаги «ВРБ 2022» МЧЖга қарашли плёнка ишлаб чиқариш цехининг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 1 млрд 82 млн 448 минг 450 сўм (2 млн 405 минг 441 кВт⋅соат);
Андижон шаҳридаги «Б.Х.И.» МЧЖга қарашли чойхонанинг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида давлат манфаатларига 326 млн 208 минг 150 сўм (724 минг 907 кВт⋅соат);
Андижон шаҳридаги «ЗНХ Ф.» хусусий корхонаси электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб юборганлиги натижасида давлат манфаатларига 140 млн 159 минг сўм (311 минг 464 кВт⋅соат), учта ҳолатда жами 1 млрд 548 млн 815 минг 600 сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Маълумот учун: ушбу миқдордаги электр энергияси 16 минг 840 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг