Андижон вилояти ҳокими Истанбул вилояти раҳбари билан учрашув ўтказди
Андижон вилоятидан тадбиркор ва ишбилармонлардан иборат делегация Туркия Республикасида расмий сафар билан бўлиб турибди. Сафар доирасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбул вилояти ҳокими Давут Гул билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш орқали ўзаро муносабатларни тизимли ва самарали ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бундай ҳамкорлик савдо айланмасини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, илғор технологияларни жорий этиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашинувини кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, қўшма ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг