Андижон шаҳрида қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди

14:28 17 Январь 2024 Жамият
400 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ж.Р. ва Ф.О. қалбаки 2 000 АҚШ долларини фуқаро Г.К.га 20 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 18 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб, эвазига 1 200 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер