Амударё туманидаги кластерда ёшлар асаларичиликка ўқитилиб, ишга жалб қилинмоқда

23:03 06 Март 2021 Иқтисодиёт
1233 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги учрашувлари давомида «Расулов Еркин асалчи» фермер хўжалигига қарашли асаларичилик кластери фаолияти билан яқиндан танишди.

Расулов Еркин асалчи» фермер хўжалиги Амударё туманидаги асаларичиликка ихтисослашган агрокластерлардан саналади. 2019 йилда ташкил этилган бу кластерда ҳар мавсумда 30-40 нафар маҳаллий ёшлар ўқитилиб, уларнинг ҳар бирига парвариш қилиш учун 4 тадан асалари оиласи берилмоқда. Бу хўжалик субъектида шифобахш ва ўта фойдали янтоқ гулидан юқори сифатли асал тайёрлаш йўлга қўйилган бўлиб, бу турдаги асал ички бозорда жуда харидоргирдир.

Бундан ташқари, кластерга Хитойдан қадоқлаш цехлари олиб келинган бўлиб, ҳозирда 20 нафар ишчи меҳнат қиляпти. Асаларичилик агрокластерини ташкил этиш учун 1 млрд 200 млн сўм имтиёзли маблағ йўналтирилган.

Актам Хаитов кластер фаолияти билан танишар экан, ёш асаларичиларни ўқитиш ва ишга жалб қилиш борасида йўлга қўйилган янги тажрибани қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикасида асаларичиликни янада ривожлантириш борасида ўзининг фойдали таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер