Аллома сиймосига эҳтиром кўрсатилди
Фото: Халқ сўзи
Сурхондарё вилоятида ҳам сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонланди.
Термиз шаҳридаги аллома ҳайкали ўрнатилган боғда вилоят ҳокимлиги масъуллари, навоийшунос олимлар, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда талаба-ёшлар жам бўлди. Тадбирда беназир шоирнинг бой ва серқирра ижодий мероси, шахсияти, ибратли ҳаёт йўли, айниқса, бугунги кунда дунё миқёсида Навоий меросини ўрганишга бўлган юксак эътибор алоҳида таъкидланди.

Санага бағишланган тадбир Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида концерт дастури ва мушоира кечаси билан давом этди. Шоирлар ва талаба-ёшлар Алишер Навоий ғазалларидан намуналар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари «Алишер Навоий» спектаклидан парчалар намойиш этди. Буюк шоир ғазаллари асосида яратилган қўшиқлар янгради.
Илҳом Раҳматов, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг