Алкоголизмга қарши фойдаланилувчи препарат коронавирусга қарши самарали восита бўлиши мумкин

23:18 07 Август 2020 Дунё
1332 0

Иллюстратив фото

Миллий тадқиқот университети Олий иқтисодиёт мактаби ҳамда Россия Фанлар академиясининг Зелинский номидаги Органик кимё институти олимлари томонидан алкоголизмга қарши курашда фойдаланиладиган дисульфирам препаратининг яна самарадорлиги тасдиқланди.

Гап шундаки, молекуляр моделлаштириш жараёнида дисульфирамнинг коронавирусни келтириб чиқарадиган SARS-CоV-2 вирусига қарши кураша олиши аниқланган.

“Ушбу препарат ковалент ингибитор вазифасини бажаради, шунингдек, глутатион — ҳужайрани эркин радикаллардан ҳимоя қилувчи ва ундан зарарли моддаларни олиб ташлашга қодир ферментнинг камайишини олдини олади, деб ёзади Федерал янгиликлар агентлиги “Mendeleev Communications” журналига асосланиб.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер