Алимент тўламаган 3 нафар қарздорга чора кўрилди
Бюронинг Қува тумани бўлими иш юритувидаги ФИБ Фарғона туманлараро судининг 09.11.2011 йилги алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлса-да, 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 19 ой давомида жами 17 млн. сўм алимент тўловларини ундирувчи Т.Ш.га тўламай келганлиги сабабли, ЖИБ Қува тумани судининг 17.11.2022 йилдаги қарори билан С.Ш. 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди.
Шунингдек, 17.11.2022 йил куни қарздорлар Ж.Ш. 8.млн. сўм, Р.Э. 14.млн. сўм, жами 3 нафар алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаган қарздорлар суднинг қарорига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ билан жазоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг