«Ал-Наср» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 21 февраль куни Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Тур доирасидаги учрашувда «Ал-Наср» ўз майдонида «Ал-Ҳазм» клубини қабул қилди.
Учрашув 4:0 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Ҳисоб 13-дақиқада Криштиану Роналду томонидан очилди. 30-дақиқада Кингсли Коман устунликни мустаҳкамлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан тугади.
Иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида Анжело ҳисобни 3:0 қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, 79-дақиқада Криштиану Роналду учрашувдаги иккинчи голини киритиб, дубл расмийлаштирди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ўйиндан сўнг Роналду фаолиятидаги умумий голлари сонини 966 тага етказди. Португалиялик юлдузни «минглик довони»дан яна 34 та гол ажратиб турибди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг