Ахси музейида 1300 дан ортиқ ноёб экспонат Миллий мулк сифатида рўйхатдан ўтказилди

16:18 16 Ноябрь 2022 Жамият
513 0

Фото: Маданий мерос агентлиги

Ахси осори-атиқалар музейининг рўйхатга олинган экспонатлари ичида 2000 йиллик сувдон, 1000 йиллик шамшир ва қилич, 1200 йиллик муҳр ҳам бор.

Экспонатларнинг уч ўлчамдаги тасвирлари профессионал камералар томонидан суратга муҳрланди.

Тўрақўрғон тумани Яккатом маҳалласида жойлашган Ахси саййидлари илмий-маърифий, меъморий мажмуаси таркибидаги ушбу музейида Мирзо Бобур ва Темурийлар даврига оид мингдан ортиқ экспонат тўпланган. Аҳамиятлиси, уларнинг бари шу қишлоқдаги қазишма ишлари давомида қўлга киритилган ноёб топилмалардир.

– Музейимизда И асрдан ХХ аср бошларигача бўлган даврда фойдаланувда бўлган ашёлар сақланмоқда, – дейди мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов. – Улар орасида 2000 йиллик сувдон, 1000 йиллик шамшир ва қилич, 1200 йиллик муҳр алоҳида ўринга эга.

Айни пайтда музей учун янги жой ҳозирланмоқда. Мажмуа таркибидаги Ҳунармандчилик маркази, илмий-қўлёзмалар мактаби ҳам жорий йилда фойдаланишга топширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер