Ахборот олиш эркинлиги ва масъулият
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талаба ёшлари учун “Ахборот олиш эркинлиги таъминлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида тренинг бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ҳамда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир оммавий ахборот воситалари ходимларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, юрист ва журналистларнинг ахборот-коммуникация маконида ўзаро алоқалари самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланди.

Тренингда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети талабалари учун тажрибали юрист ва журналистлар томонидан машғулотлар ўтилди. Айни чоғда маълумот олиш эркинлигининг қонуний асослари, журналистлар фаолиятининг ахлоқий жиҳатлари батафсил муҳокама қилинди.
Мазкур учрашувлар “Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари эркинлигини қўллаб-қувватлаш учун журналистларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бўлиб, 4 ноябрга қадар давом этади.
Ситора МАҲМУДОВА,
Ўз ЖОКУ талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг