Айрим ҳудуд мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат етказиб бериш бошланди
Фото: Халқ таълими вазирлиги
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан сайловолди учрашувларида умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик билан таъминлашни йўлга қўйиш бўйича берган топшириғига асосан 2022 йилдан бошлаб кейтеринг тизимини йўлга қўйиш белгиланган.
Шунга асосан 2022 йил 7 февралдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини соғлом овқатлантириш мақсадида тажриба-синов тариқасида кейтеринг усулида бепул овқат етказиб бериш бошланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг