Айдар-Арнасой кўли атрофида улкан байроқ ёйилди

10:35 18 Ноябрь 2020 Жамият
1458 0

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинган куннинг 29 йиллиги муносабати билан Арнасой тумани Наврўз қўрғонидаги Айдар–Арнасой кўли атрофида бир гуруҳ ёшлар 90 га 60 метрли Ўзбекистон байроғини кенг қулоч қилиб ёйишди. Бу ҳақда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар ишлари Агентлиги Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи Дилмурод Худойшукуров бошчилигида фаоллик кўрсатган Жиззах олимпия захиралари коллежи ёшлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Арнасой туман Кенгашининг фаол ёшлари, Миллий гвардия ҳамда вилоят экология бошқармаси Арнасой туман инспекцияси ходимлари иштирок этишди.

Бундан кўзланган мақсад ёшлар онги-тафаккурида мустақил Ўзбекистон байроғи — ўзбек халқининг азалий орзулари тимсоли сифатида эътироф этилиши бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер