Аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда? (тадбирдан фоторепортаж)

15:21 23 Август 2023 Жамият
1265 0

Фото: Абдумуталиб Тоиров, «Халқ сўзи»

Жорий йил 22 август куни Миллий матбуот марказида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш таъминлаш борасида кўраётган чора-тадбирлари” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Компания тизимида 31 июл ҳолатига кўра 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Шунингдек, махсус жиҳозланган автомобилларда 95 та кўчма дорихона ташкил этилган бўлиб, бу кўчма дорихоналар маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари турли тизимдаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчисидир. Хусусан, 2023 йилнинг 6 ойи давомида:
- соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига –83,6 млрд. сўмлик,
- бошқа даволаш профилактика муассасаларига –14,0 млрд. сўмлик,
- хусусий секторга – 32,1 млрд. сўмлик,
- ҳарбий даволаш муассасаларига – 9,3 млд. сўмлик,
- ҚВП ва ҚОПларга – 39,3 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида хорижлик ҳамкорлар билан шартномалар имзолаган ҳолда, 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. 2023 йил давомида 2 100 000 доза вакцина олиб келиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, компаниямиз томонидан 2022 йилда 955 145 флакон, 2023 йилнинг 6 ойида 422 917 флакон инсулин кирим қилинган.

Тадбирда қатнашган "Халқ сўзи" мухбири фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Абдумуталиб Тоиров, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер