Аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш борасидаги ишлар қай аҳволда?

16:17 28 Ноябрь 2023 Сиёсат
265 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

Мажлисда депутатлар республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматовнинг Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавобини муҳокама қилишди.

Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, аҳоли пунктларини мобил алоқа ва Интернет билан қамров даражасини яхшилаш бўйича йил бошидан 5 000 тадан ортиқ таянч станциялар ўрнатилган ва модернизация қилинган. Натижада республика бўйича мобил алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобил интернет қамрови 98,5 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автойўлларнинг мобил Интернет билан қамров даражаси 75 фоизга етказилган.

Аҳолининг Интернетга уланиши қамровини ошириш, оптик толали алоқа линиялари қамровини кенгайтириш мақсадида жорий йил бошидан ҳозирги кунгача қўшимча 50 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 220 минг км.га етказилган. Республика бўйлаб аҳоли пунктларини оптик толали алоқа линиялари билан қамрови 88 фоизга етказилган. 2023 йилнинг якунига қадар аҳоли пунктларини Интернет билан қамраб олиш 99 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Бугунги кунда халқаро Cable.co.uk сайтининг Интернет арзонлиги юзасидан тузилган рейтингида Ўзбекистон симли Интернет арзонлиги бўйича 219 та давлат ичида 25-ўринни (ўртача Интернет нархи 15,48 АҚШ доллари) ҳамда мобил Интернет арзонлиги бўйича 233 та давлат ичида 22-ўринни эгаллаб турибди.

Мажлисда депутатлар парламент сўровига жавобда кўтарилган масалалар бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилганини эътироф этдилар ва вазирнинг жавобини маълумот учун қабул қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер