Аҳоли мурожаатлари сенатор томонидан кўриб чиқилди
Хабарингиз бор, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудлардаги фаолияти давомида аҳоли вакиллари ва тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказади. Уларда мавжуд камчилик ва муаммолар ўртага ташланади. Бу каби масалалар, ўз навбатида, сенаторлар томонидан назоратга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан амалий чоралар кўрилади.
Жумладан, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов томонидан Уйчи туманида ўтказилган навбатдаги сайёр қабул давомида Хизиробод маҳалласи ҳудудида жойлашган оилавий шифокорлик пунктига даволаш-диагностика ускунаси зарурлиги юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаат сенатор томонидан назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди.
Натижада халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари кўмагида оилавий шифокорлик пунктига замонавий ЭКГ аппарати топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг