Аҳоли мурожаати эътиборда
Фото: “Халқ сўзи”
Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” маҳалласи ҳудудида янги кўприк қурилиб фойдаланишга топширилди.
— Кўп йиллардан буён канал устига қурилган кичик кўпригимиз яроқсиз ҳолга келиб қолди ва уни бартараф етиш учун “Халқ қабулхонаси”га, республика ва вилоят ҳокимининг сайёр учрашувларига бориб мурожаат қилдик, — дейди шу маҳалла фаоли Дўстманбет Суюнов. – Ёзда унчалик билинмасада қишда жуда қийнаб қўядиган 2 километрлик йўлнинг узоқлашиши катталар билан бирга ёшларга ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Қиш-қировли ва ёғин-сочин кунларда фарзандларимизнинг уст-боши жиққа лой бўлиб келарди. Мана энди уларнинг ҳаммаси ортда қолди. Янги кўприк ишга тушди. Мурожаатимиз эътиборга олинганидан жуда хурсандмиз.
Узунлиги 36 метр, эни 12 метр бўлган мазкур йўл ўтказгичга мамлакатимиз бюджетидан 4 миллиард 168 миллион сўм маблағ ажратилди ва уч ойни ичида барпо қилинди. Мазкур кўприк нафақат “Буюк ипак йўли” маҳалласига, балки унга қўшни бўлган “Амир Темур” маҳалласи аҳолисига ҳам қулайлик яратиши ва оғирини енгил қилиши билан аҳамиятлидир.
Толибжон ЭРГАШEВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг