АГМК Осиёда тўртинчи бўлди
Олмклиқнинг АГМК клуби клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
3-ўрин учун кечган учрашувда АГМК Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига қарши баҳс олиб борди ва мазкур ўйинда 4:6 ҳисоби қайд этилди.
Шу тариқа АГМК клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида 3-ўрин учун баҳсда имкониятни бой берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг