Агар Ғазодаги асирлар қўйиб юборилмаса, улар жаҳаннам билан товон тўлайди — Трамп

13:27 03 Декабрь 2024 Дунё
376 0

Фото: AP

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп, агар Исроилнинг давом этаётган уруши пайтида Ғазода қўлга олинган асирлар 20 январь куни лавозимга киришгунга қадар озод этилмаса, жаҳаннам билан жавоб беришларини ваъда берди.

Душанба кунги баёнот Трампнинг 5 ноябрда бўлиб ўтган АҚШ сайловларидан буён урушни тугатиш бўйича боши берк кўчага кириб қолган саъй-ҳаракатлари тўғрисидаги энг кучли баёнот бўлди. Ушбу хабар Трампнинг иккинчи муддати бошланишидан олдин ўт очишни тўхтатишга интилаётгани ҳақидаги янгиликлар фонида янгради.

“Truth Social” тармоғидаги постида Трамп Байденни бир йилдан ортиқ давом этаётган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушда дуруст воситачилик қила олмаганини танқид қилди. Асирлар ҳақида фақат гап-сўздан нарига ўтилмаётганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер