Афғонистондан эвакуация қилинган аёл депутатлар Грузия ҳудудидан чиқиб кетди

20:09 22 Сентябр 2021 Дунё
1223 0

Фото: Reuters

Афғонистондан эвакуация қилинган олти нафар аёл депутат Грузия ҳудудидан чиқиб кетган.

"Associated Press" хабарига кўра, улар айни пайтда Греция бўлиб турибди. Аммо бу мамлакат депутатлар учун сўнгги манзил эмас. Улар тез орада АҚШга йўл олишади.

«Депутатлар ва уларнинг оила аъзолари АҚШга кўчириш тартиб-қоидалари тугамагунча қисқа муддатда Грецияда бўлиб турадилар», дейилади Греция ТИВ баёнотида.

Таъкидланишича, депутатлар Нью-Йоркда жойлашган "Zaka Khan" нодавлат ташкилоти ташаббуси билан Афғонистондан олиб чиқилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер