Афғонистондаги масжид портлаши оқибатида қурбонлар сони 33 кишига етди

22:51 22 Апрель 2022 Дунё
1401 0

Фото: AP

Афғонистон шимолидаги Имом Саҳеб шаҳридаги масжидда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 33 кишига етди. Ҳалок бўлганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳам бор.

Бу ҳақда «Толибон» ҳаракати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Бугун Афғонистон шимолидаги шаҳарларида қатор портлашлар содир этилди. Улар учун жавобгарликни террорчилик ташкилоти ИШИД (Исломий давлат) ўз зиммасига олди.

Хусусан, Мозори Шариф шаҳридаги масжидда рўй берган портлашлардан бири камида 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 32 киши жароҳат олди.

Қундуз шаҳрида содир бўлган портлашда яна 11 киши жароҳатланган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Афғонистон шаҳарларидаги террорчиликни қаттиқ қоралашини билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер