Афғонистон пойтахтида кучли портлаш содир бўлди — ОАВ

00:21 20 Февраль 2022 Дунё
1079 0

Архив сурат

19 февраль куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий "Aamaj News" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, воқеа шаҳарнинг шимоли-ғарбидаги Хайрхон кварталида содир бўлган. Портлашдан кейин ҳудудда отишма ҳам юз берган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. 

Портлаш ҳақидаги маълумот «Толибон» ҳаракати вакиллари томонидан ҳам тасдиқланган.

Олдинроқ, «Толибон» Афғонистоннинг Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегара ҳудудларига 10 минг кишилик қўшинни жойлаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер