Афғонистон Ислом Амирлигини ким бошқариши маълум бўлди
Фото: Reuters
Афғонистон Ислом Амирлиги Ҳайбатуллоҳ Охундзода бошқаради. У Афғонистон Ислом Амирлиги раҳбари сифатида эълон қилинди.
61 ёшли Ҳайбатуллоҳ Охундзода "Мўминлар етакчиси" номи билан танилган, ислом ҳуқуқшунос олими, гуруҳнинг сиёсий, диний ва ҳарбий ишлари бўйича якуний ҳокимиятга эга бўлган "Толибон"нинг олий раҳбари эди. Охундзода 2016 йилдан бошлаб ҳаракат раҳбари вазифасини бажаришни бошлаган. Раҳбар бўлишидан аввал, 15 йил давомида Покистон жануби-ғарбидаги Кучлак шаҳридаги масжидда дарс берган ва ваъз қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг