Адҳамжонга олтин учун бир кг. етмади

16:59 27 Апрель 2018 Спорт
1955 0

Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.
Ёшлар ўртасидаги беллашувларда -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев иккикураш натижасига кўра кумуш медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз даст кўтаришда 131 кг. оғирликни ўзига бўйсундириб, олтин медал билан тақдирланди. Силтаб кўтаришда эса Адҳамжон 167 кг. тошни кўтара олди. Ушбу натижаси билан у иккинчи ўринга лойиқ кўрилди. Якунда умумий ҳисобда 298 кг. натижа кўрсатган Адҳамжон Эргашев, иккураш натижасига кўра Осиё чемпионатининг кумуш медали соҳибига айланди. У мазкур вазнда биринчи ўринни қўлга киритган вьетнамлик Куанг Тронг Нгуендан бор йўғи бир килограммга ортда қолди. 

Ушбу вазн тоифасида иштирок этган яна бир вакилимиз Ҳакимжон Шамсиддинов ҳам бронза медалини қўлга киритган рақиби билан тенг натижа қайд эта олганди. Бироқ қоидаларга кўра, бундай ҳолатда вазни нисбатан камроқ бўлган спортчи совринли ўринга муносиб кўрилади.

Бунгача мазкур Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз Нигора Абдуллаева олтин, Зуҳра Отажонова кумуш медалга сазовор бўлганди.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер