Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” клубининг март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
“Абдуқодир Ҳусанов жамоамиз мухлислари томонидан март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳусанов бу учун курашда Жереми Доку ва Родрини ортда қолдирди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов март ойида “Сити”нинг 5 та учрашувида (3 та АПЛ, 2 та Чемпионлар лигаси) иштирок этди.
Маълумот учун, Абдуқодир “Манчестер Сити” сафида 14 ойдан бери тўп суриб келмоқда ва мана шу ойлардан 3 тасида у “ой футболчиси” номига сазовор бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг