Абдулла Арипов: Коронавирус сабаб тўйлар ўтказилишига чеклов қўйилмайди
Архив сурат
Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан киритилаётган қатор чекловлар тўй маросимларига тааллуқли эмас. Бу ҳақда бугун, 15 март куни ўтказилган брифингда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.
“Тўйлар бўйича Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори бор. Ўша регламент асосида кетаверади. Лекин ана шу регламентга риоя қилинишига эътибор берамиз”, – деди ҳукумат раҳбари.
Амалдаги тартибга мувофиқ, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, бу тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг