Абдулазиз Комилов Душанбеда ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказди

13:57 14 Июль 2021 Сиёсат
1081 0

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

2021 йилнинг 13 июль куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайши, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ва Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувлар ўтказди.

Бу ҳақида Душанбеда бўлиб турган "Халқ сўзи" мухбири Ҳасан Пайдоев хабар берди. 

Музокаралар давомида ушбу мамлакатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

2021 йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» номли юқори даражадаги халқаро конференцияга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувларда Тошкент конференцияси ўз вақтида ўтказилаётган ва муҳим халқаро форум эканлиги, у нафақат Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги савдо-иқтисодий ўзаро алоқаларни фаоллаштиришга ёрдам бериши, балки минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳам самарали ҳисса қўшиши таъкидланди.

Ҳасан ПАЙДОЕВ ("Халқ сўзи") олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер