931 та нодавлат боғча фаолияти тўхтатилгани сабаблари маълум қилинди
Архив сурат
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, 931 та нодавлат боғча куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани сабабли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотлари иссиқлик тизими созланиб, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг яна қайта фаолиятини тиклайди.
2021 йил 13 декабрь ҳолатига кўра, 88,9 минг тонна кўмир маҳсулоти мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилди.
Жорий йилда республикадаги 2 та МТТ тўлиқ мукаммал таъмирланиб, 835 тасида жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Бунинг учун жами 132,3 млрд. сўм маблағ молиялаштирилди.
Шунингдек, 11 та МТТда жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг