9 йилда илк бор ўз овозини эшитган қизалоқ

18:17 26 Июнь 2024 Жамият
438 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Избоскан туманидаги 63 та МФЙ томонидан минглаб эътибор ва ғамхўрликка муҳтож фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

— Маҳалламизда 7195 нафар аҳоли истиқомат қилади, — дейди «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг «Истиқлол» МФЙдаги ходими Саидисломхон Сайдаҳмедов. — Шулардан 578 нафарини гуруҳ ногиронлиги мавжуд. Кам таъминланган. Ўзгалар парваришига муҳтож. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган фуқароларни ташкил этади. Уларнинг яшаш шароитини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Озодлик кўчасида яшовчи Муаттарой Обиджонова «Танглай ёрилиши» касаллиги билан дунёга келган. 2 ёшлигида 3 марта жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Унинг устига қулоқ эшитмаслик касаллигини орттириб олган.

— Яхши эшитмаслигим сабабли дарсларни ўзлаштиришга қийналардим, — дейди у суҳбатда. — Тенгдошларим билан мулоқотга киришишда муаммоларга дуч келардим. Ижтимоий ходим кўмаги ва тиббиёт ходимлари тавсияси билан эшитиш мосламасига эга бўлдим. Қувонарлиси, 9 йилда илк бор ўз овозимни эшитдим.

Халқ манфаатларига хизмат қилувчи бундай ислоҳотлар аҳолининг мушкулини осон қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер