8 ойда 484 та юк автомобиллари экспорт қилинган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 11,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 484 та юк автомобилларини экспорт қилган.
Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тага камайган.
Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон — 176 та;
Қирғиз Р. — 128 та;
Тожикистон — 83 та;
Озарбайжон — 60 та.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг