600 та йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

10:53 31 Июль 2023 Жамият
845 0

Навоий вилояти Экология бошқармаси ҳамда “Амирликларнинг Йўрға тувалоқни асраш маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида марказда етиштирилган 600 та йўрға тувалоқ Учқудуқ ва Конимех туманларининг чўл ҳудудларига қўйиб юборилди.

Маълумот учун, йўрға тувалоқ Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган қушлардан ҳисобланади.

Марказ ўз фаолиятини бошлагандан бери қарийб 19  мингга яқин йўрға тувалоқ табиат бағрига учирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер