4 марта коронавирус учун тест топширa олмай шифохонадан қайтган шифокор вафот этди

16:39 25 Апрель 2020 Дунё
2158 0

Мичиган штатида лаборатория диагностикаси бўлимининг шифокори тўрт марта коронавирус тестини топшира олмаган. У 25 апрель куни вафот этди.

Март ойида 63 ёшли шифокор ўзида коронавирус симптомларини сезган. Унинг ҳарорати кўтарилиб, қуруқ йўтал бошланган. “Heitwood” шифохонасига борган, аммо унга ўзини-ўзи изоляция қилиш ҳамда симптомларга қарши курашиш тафсия берилган. Уни тестдан ўтказишмаган.

Шундан сўнг, аёл коронавирусга тест топшириш учун шифокорларга уч марта мурожаат қилган, бироқ уни бир маротаба ҳам уйига қайтариб юборишган.

Апрель ойида Гейтвуднинг ҳолати ёмонлашган, у пневмония билан касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилганидан икки кун ўтиб вафот этди.

Челябинск вилоятидаги шифохоналардан бирида коронавирус 36 тиббий ходимлари, шу жумладан ҳомиладор аёлда аниқланган. Шунингдек 11 тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам бу вирусни юқтириб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер