35 йилда инвестициялар ҳажми 14,2 баробарга ошган
Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2025 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 591,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар динамикаси йиллар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- 1991 йил — 11,6 млрд рубль;
- 1995 йил — 88,9 млрд сўм;
- 2000 йил — 744,5 млрд сўм;
- 2005 йил — 3 165,2 млрд сўм;
- 2010 йил — 16 463,7 млрд сўм;
- 2015 йил — 44 810,4 млрд сўм;
- 2020 йил — 210 195,1 млрд сўм;
- 2021 йил — 239 552,6 млрд сўм;
- 2022 йил — 266 240,0 млрд сўм;
- 2023 йил — 356 071,4 млрд сўм;
- 2024 йил — 507 490,2 млрд сўм;
- 2025 йил — 591 141 млрд сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 1991 йилга нисбатан 14,2 баробарга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг