Тошкентнинг 2 туманида 31 октябрь куни иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Иссиқлик тармоқларида авариявий таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва тегишли жиҳозларни алмаштириш зарурати туфайли бугун, 31-октабр куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
—Миробод тумани: Госпиталний даҳаси, Шаҳрисабз, Ойбек, Фидокор, Миробод, С. Азимов кўчалари.
—Яшнобод тумани: С. Азимов кўчаси.
Иссиқ сув таъминоти фавқулодда таъмирлаш ишлари тугаши биланоқ тикланади. «Veolia Energy Tashken» МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув таъминотини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг