25-26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида II Халқаро молия-банк форуми ўтказилади

13:10 16 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1096 0

Архив сурат

Жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган II Халқаро молия-банк форумида МДҲга аъзо давлатлар, Европа ва Осиё давлатларининг тижорат банклари ҳамда фонд биржалари раҳбарлари, молия бошқармалари, банк бирлашмалари ва ассоциациялари вакиллари, шунингдек, инновацион ва инвестиция компаниялари раҳбарлари иштирок этади.

Унинг дастуридан МДҲга аъзо давлатларнинг молия бозорларида интеграцион ўзаро ҳамкорликнинг янги форматларини излаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ мамлакатлари аъзоларининг Халқаро молия-банк форуми Тошкентда 2019 йилда ўтказилганди. Унда 20 дан ортиқ давлатдан келган 500 дан ортиқ соҳанинг етакчи мутахассислари қатнашганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер