22 сентябрь – "Автомобилсиз ҳаракатланиш куни"
Архив фото
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 22 сентябрь куни пойтахтда "Автомобилсиз ҳаракатланиш куни" ўтказилишини яна бир бор эслатиб ўтди.
“Барчани Лутфий кўчаси бўйлаб яёв сайр қилишга таклиф этамиз. Унда Лутфий кўчаси катта сайилгоҳга айланади ва кун буйи сайилгоҳда пиёда сайр қилинади. Сайил давомида танловлар, амалиёт дарслари ва бошқа тадбирлар ўтказилиб, Сизда ҳам ушбу тадбирларда иштирок этиш имконияти бор.
"Автомобилсиз кун" Сеул боғида катта байрам билан якунланади”, дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг