21 октябрь дам олиш куними?
Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:
1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг