2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилади
Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг телеграм саҳифасида маълум қилинди.
Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг