2025 йилнинг январь-апрель ойларидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми ҳақида маълумот берилди

14:01 07 Июнь 2025 Жамият
323 0

Миллий статистика қўмитаси 2025 йил январь апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, январ-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимидаги ташқи савдо айланмаси ҳажмининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Пойтахтда январь-апрель ойларида 8 миллиард долларлик ташқи савдо айланмаси кузатилган.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми қуйидагича бўлган (АҚШ долларида).

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 208,8 млн
  • Андижон вилояти – 1,2 млрд
  • Бухоро вилояти – 461,3 млн
  • Жиззах вилояти – 528,4 млн
  • Қашқадарё вилояти – 316,1 млн
  • Навоий вилояти – 526,8 млн
  • Наманган вилояти – 477,3 млн
  • Самарқанд вилояти – 1,2 млрд
  • Сурхондарё вилояти – 271,6 млн
  • Сирдарё вилояти – 246,7 млн
  • Тошкент вилояти – 1,8 млрд
  • Фарғона вилояти – 678,5 млн
  • Хоразм вилояти – 251,4 млн

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер