2025 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,7 фоизга ўсди
2025 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 1 849,7 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми йиллар кесимида қуйидагича тақсимланган:
- 2021 йил — 861,2 трлн сўм;
- 2022 йил — 1 041,9 трлн сўм;
- 2023 йил — 1 261,8 трлн сўм;
- 2024 йил — 1 535,4 трлн сўм;
- 2025 йил — 1 849,7 трлн сўм.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг