2025 йилда Навоий вилоятида импорт ҳажми 95,9 фоизга ошди
2025 йилда Навоий вилоятида импорт ҳажми 95,9 фоизга ошди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ўтган йилда Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда қуйидагича кўриниш олган:
- доимий аҳоли сони — 1 111 898 киши (2026 йил 1 январь ҳолатига);
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,7 фоизга ўсди;
- саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга ўсди;
- қурилиш ишлари ҳажми 6,8 фоизга ўсди;
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 10,6 фоизга ўсди;
- бозор хизматлари ҳажми 13,7 фоизга ўсди;
- ташқи савдо айланмаси ҳажми 46,4 фоизга ўсди;
- экспорт ҳажми 25 фоизга ўсди;
- импорт ҳажми 95,9 фоизга ўсди;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,7 фоизга ўсди;
- аҳолининг реал умумий даромадлари 8,9 фоизга ўсди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига 20 982 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг