2023 йилда Божхона қўмитаси томонидан 9,2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов маълум қилди.
Шунингдек, 650 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи, 8 778 дона қурол-яроғ ва портловчи моддалар аниқланди.
2023 йил давомида 5млн 700 минг қути тамаки маҳсулотининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳисобот даврида божхона юк декларацияларини инсон омилисиз автоматик расмийлаштириш ҳажми экспортда 86 фоизни ташкил қилди.
Тадбиркорларимиз томонидан божхона тўловларидан озод қилинган ҳудуд имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда хорижга умумий қиймати 728 млн АҚШ долларини ташкил этувчи товарлар экспорт қилинди.
Давлат бюджетига 58,4 трлн сўм миқдорида маблағ ўтказилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг