2023 йилда 1 008 та тиббиёт объектида қуёш панеллари ўрнатилади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

20:43 04 Январь 2023 Жамият
722 0

Фото: Архив сурат

Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов бугун бўлиб ўтган вазирлик Ҳайъат йиғилишида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш чораларини кўриш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди:

— Тиббиёт муассасаларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида жами 437 та дизель генератори харид қилинди, — деди вазир. — Уларнинг барчаси январь-февраль ойларида жойларга етказиб берилади.

Бундан ташқари, 2022-2023 йилларда Соғлиқни сақлаш тизимидаги 1 540 та тиббиёт муассасасига муқобил энергия манбаларини ўрнатиш белгиланган.

Ҳозир 107 та тиббиёт муассасасига 124 кВт. қувватга эга қуёш панеллари, 4 400 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлар доирасида жами 425 та (шундан 375 таси маҳалла тиббиёт пунктлари ҳамда 50 таси оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникалар учун мўлжалланган) 2 352 кВт. қувватга эга қуёш панеллари харид қилинди ва улар жорий йилнинг биринчи чорагида ўрнатиб, ишга туширилади.

Бундан ташқари, вазирликнинг маъмурий биносига 100 кВт. қувватга эга қуёш панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

2023 йилда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда яна 1 008 та объектда 4 427 кВт. қувватга эга қуёш панеллари ўрнатиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер