2022 йилда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган бюджет субсидиялари очиқланди

16:22 14 Июнь 2023 Сиёсат
416 0

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қайд этилганидек, ҳисобот йилининг ўзида 90,2 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, легал фаолият олиб бораётган тадбиркорлар сони кескин кўпайди.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 30 мингтага, фойда солиғи тўловчилар сони 24 мингтага ошди. Шунингдек, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш ҳамда солиқ тўлаш маданиятини ошириш эвазига солиқ солиш базаси кенгайди.

Ўз вақтида амалга оширилган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолиш имкониятини берди.

Хусусан, 2022 йил якунларига кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2021 йилга нисбатан 5,7 фоизга, иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари бўлган хизматлар ва қурилиш соҳаси мос равишда 8,5 ва 6,6 фоизга ўсди.

Шунингдек, инфляция даражаси белгиланган кўрсатгичлардан ошмади. Давлат бюджети даромадларининг ошириб (100,8 фоизга) бажарилишига эришилди.

Давлат бюджетининг харажатлари, биринчи навбатда, ижтимоий соҳани ривожлантириш, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Жумладан, 2022 йилда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш учун 2 371,4 млрд. сўм ёки 2021 йилга нисбатан қарийб 2 баравар кўп бюджет субсидиялари ажратилган.

Натижада ўтган йил якунида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 22,8 мингни ташкил этиб, унда қамраб олинган болаларнинг сони 746 минг нафарга ёки 2021 йилга нисбатан 22 фоизга ортишига эришилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер