2021 йилда 8 мингга яқин қишлоқ ва маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади

10:38 03 Апрель 2021 Иқтисодиёт
1057 0

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасидаги қишлоқлар рўйхати қуйидаги мезонлар асосида шакллантирилади:

● олис ва иқлими оғир ҳудуддалиги;

● Халқ қабулхоналари ва ҳокимликларга йўл, коммуникация тармоғи ва ижтимоий соҳа бўйича йўлланган мурожаатлар сони;

● аҳоли ва тадбиркорларда ўз ҳудудини ободонлаштириш ташаббусининг мавжудлиги;

● «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи», «Туризм овули» мақомига эга эканлиги.

Қарорга кўра, 2021 йилда жами 7 794 та қишлоқ ва маҳаллада 20,8 трлн сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланди.

Дастурлар доирасида, жумладан:

10 114,4 км ички йўллар қурилади ва таъмирланади;

765 км пиёда йўлаклари қурилади;

615 та боғча, 1 030 та мактаб, 376 та тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилади;

710 та маҳалла биноси, 114 та маҳалла гузари, 27 та маданият марказлари қурилади ва таъмирланади;

345 та автобекатлар қурилиб, таъмирланади, 104 та янги жамоат транспорти йўналишлари ташкил этилади;

1 867 та спорт майдончаси, 490 та болалар майдончаси, 43,5 км узунликдаги велосипед йўлаклари барпо этилади;

45 376 та якка тартибдаги уй-жойлар, 1 323 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланади, шунингдек 6 500 та якка тартибдаги уй-жойлар қурилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер