2020 йилнинг асосий инглизча сўзи маълум қилинди
Иллюстратив фото
Инглиз тилидаги нуфузли "Collins English Dictionary" луғати мутахассислари “Lockdown” сўзини 2020 йилнинг асосий сўзи деб топишди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу сўз дунё бўйлаб миллиардлаб одамларни бирлаштирган.
Ҳисоб-китобларга қараганда, локдаун сўзи 2020 йилда 250 минг мартадан кўпроқ ишлатилган.
“Lockdown” (Локдаун) — "саёҳат, жамоат билан алоқа қилиш ва жамоат жойларига киришга қаттиқ чекловлар қўйиш" маъносини билдиради.
Маълумки, коронавирус пандемияси сабабли ушбу сўз жорий йилда жуда «урф» бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг