2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди

09:51 08 Февраль 2021 Иқтисодиёт
779 0

Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича:

▫️ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн. 423 млрд. сўм;

▫️корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн. 485 млрд. сўм;

▫️аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм;

▫️соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн. 22 млрд. сўм;

▫️маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.

Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн. 962 млрд. сўм сарфлангани маълум қилинган. Гап айнан қандай тадбирлар ҳақида борганига аниқлик киритилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер