180 ўринга 281 нафар даъвогар
Пахтаобод туманида янги ташкил этилган касб-ҳунар мактаби ўз фаолиятини бошлади. Эндиликда бу ерда йигит-қизлар 6 та йўналиш бўйича ҳунар ўрганишлари мумкин.
— Болалигимдан либослар дизайнери бўлишни орзу қиламан, — дейди мактаб битирувчиси Сарвиноз Аҳмадалиева. — Бироқ, ушбу йўналиш бўйича вилоятимизда ўқув юртлари мавжуд бўлмаганлиги боис ижтимоий тармоқлар орқали сабоқ олишимга тўғри келди. Янги ташкил этилган касб-ҳунар мактабида либослар бўйича рассомчилик йўналиши мавжудлигини эшитиб, таҳсил олишга қарор қилдим. Келгусида ўз чевархонамни ташкил этиб, дастлаб 7 та янги иш ўрни яратиш истагидаман.
Гарчи мактаб 180 ўринли бўлса-да, унда таҳсил олишни ихтиёр этган мактаб битирувчиларининг сони 281 нафарга етди. Бу эса, ҳудудларда бу каби таълим йўналишларига эҳтиёж катта эканлигидан далолатдир.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг